Herunterladen Inhalt Inhalt Diese Seite drucken

Hofmann RF461CDBG/HF Betriebsanleitung Seite 145

Inhaltsverzeichnis
Verfügbare Sprachen
  • DE

Verfügbare Sprachen

  • DEUTSCH, seite 1
• Озиқ-овқат маҳсулоти ёки қадоқ
эшикнинг ёпилишига йўл қўймаяпти
• Эшикнинг бириккан жойлари синган
ёки йиртилган
• Жиҳозингиз текис юзада жойлашган.
• Компрессор баланд товуш билан
ишлаши мумкин ёки айрим
ҳолатларда, яъни маҳсулот биринчи
марта ишга туширилганда, атроф-
муҳитнинг ҳарорати ўзгарганда ёки
фойдаланиш режими ўзгарганда,
компрессор/совуткич шовқин чиқариб
ишлаши мумкин. Бу нормал ҳолат;
совуткич керакли ҳароратга етганда,
шовқин даражаси автоматик тарзда
камаяди.Тавсиялар
• Агар ускуна ўчирилган ёки тармоқдан
узилган бўлса, компрессорни ишдан
чиқармаслик учун уни қайта улашдан
олдин 5 дақиқа кутинг.
• Агар жиҳоздан узоқ вақт (масалан,
ёзги таътил вақтларида) давомида
фойдаланмасангиз, уни розеткадан
узиб қўйинг. Жиҳозни тозалаш
тўғрисидаги бўлимга кўра тозаланг ва
намлик билан ҳид ҳосил бўлишининг
олдини олиш учун эшигини очиқ
қолдиринг.
• Агар юқорида келтирилган
кўрсатмаларнинг барчаси
бажарилганидан кейин ҳам муаммо
бартараф бўлмаса, сизга энг яқин
жойлашган ва ваколатли сервис
марказига мурожаат қилинг.
• Сиз ҳарид қилган ускуна фақат
уй шароитида фойдаланиш
учун мўлжалланган. У тижорий
мақсадларда ёки умумий фойдаланиш
учун тўғри келмайди. Агар истеъмолчи
товардан бунга мувофиқ бўлмаган
тарзда фойдаланса, биз ишлаб
чиқарувчи ва дилер кафолат даври
мобайнида амалга ошириладиган
таъмирлаш ишлари ва товардан воз
кечиш учун жавоб бермасликларини
қайд этамиз.
8 ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАШ БЎЙИЧА
МАСЛАҲАТЛАР
1. Жиҳозни совуқ, яхши
шамоллатиладиган хонага, қуёш
нурлари тушмайдиган ва иссиқлик
манбаларига (радиатор ёки плита
каби) яқин бўлмаган жойга ўрнатинг,
акс ҳолда изоляцияловчи плитадан
фойдаланилиши керак.
2. Илиқ егуликлар ва ичимлиқларни
жиҳоз ичига жойлашдан аввал совутиб
олинг.
3. Мавжуд бўлганида эриётган
озиқ-овқатни совитиш бўлмасига
жойлаштиринг. Музлатилган
егуликларнинг паст ҳарорати улар
эриётганида совиткич бўлинмасини
совутишга ёрдам беради. Бу
энергияни тежайди. Эриш учун
жиҳоздан ташқарида қолдирилган
музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари
энергиянинг исроф қилинишига олиб
келади.
4. Ичимликлар ва бошқа суюқликлар
жиҳозга жойланганида қопқоқ билан
беркитилиши керак. Қопқоқсиз
очиб қўйилган ҳолларда жиҳоз
ичидаги намлик ортади, шунинг учун
жиҳоз кўпроқ энергия сарфлайди.
Суюқликлар ва бошқа ичимликларни
ёпиқ ҳолда сақлаш уларнинг ҳиди ва
таъмининг сақланишига ҳам ёрдам
беради.
5. Эшикларни узоқ вақт очиқ қолдирманг
ва уларни тез-тез очманг, бундай
қилиш илиқ ҳавонинг жиҳозга
киришига ва компрессорнинг зарур
бўлмаган ҳолда тез-тез ёниб-ўчишига
олиб келади.
6. Турли ҳароратли бўлинмалар (агар
мавжуд бўлса, мева ва сабзавотлар
бўлинмаси, совитиш хонаси каби)
ўртасидаги тўсиқларни ёпиқ ҳолда
сақланг.
7. Эшик қистирмаси тоза ва эгилувчан
бўлиши керак. Емирилишлар юз
берган ҳолларда прокладкани
алмаштиринг.
Inhaltsverzeichnis
loading

Inhaltsverzeichnis