• Аксессуарларни совун ва сув
билан қўлда алоҳида тарзда
ювинг. Аксессуарларни идиш ювиш
машинасида ювманг.
• Конденсаторни чўтка билан йилига
камида икки марта ювинг. Бу энергия
харажатларини тежаб қолиш ва
маҳсулдорликни оширишга ёрдам
беради.
Тозалаш вақтида электр
таъминоти узиб қўйилиши
керак.
Эшик ойналарини тозалаш
Ойналарни тозалаш учун сув
асосидаги абразив бўлмаган
маҳсулотлардан фойдаланиш лозим.
5.1 Эритиш
сув нови
• Жиҳоз автоматик муздан туширишни
бажаради. Муздан тушириш
натижасида ҳосил бўлган сув тўплаш
учлиги орқали ўтади, жиҳознинг орқа
томонидаги сув новига оқиб, у ерда
буғланиб кетади.
• Сув новини тозалашдан аввал жиҳозни
албатта розеткадан узиб қўйинг.
• Бурама михларни (агар унда бурама
михлар бўлса) чиқариб олиш орқали
сув новини жойидан чиқариб олинг.
Маълум вақт оралиқларида уни
совунли сув билан тозалаб туринг. Бу
ҳидларнинг ҳосил бўлишининг олдини
олади.
LED ёритгичларини алмаштириш
LED чироқларидан исталган бирини
алмаштириш учун сизга энг яқин
Ваколатли хизмат кўрсатиш марказига
мурожаат қилинг.
Эслатма: Моделига боғлиқ равишда
LED тасмалари жойи ва уларнинг
сони ўзгариши мумкин.
6 ЮКЛАШ ВА СИЛЖИТИШ
6.1 Ташиш ва жойини ўзгартириш
• Асл қадоғини ва кўпикни қайта ташиш
учун сақлаб қолиш мумкин (ихтиёрий).
• Жиҳозингизни қалин қадоқ, тасмалар
ёки кучли иплар билан маҳкамланг ва
қадоғидаги ташиш учун кўрсатмаларга
амал қилинг.
• Барча кўчма қисмларини олиб қўйинг
ёки тебранишлардан ҳимоя қилиш
учун ташиш ёки жойини ўзгартириш
вақтида уларни тасмалар ёрдамида
жиҳозга қотириб қўйинг.
Жиҳозни доимо тик ҳолатда ташинг.
Муҳим эслатма: Ташиш
вақтида шиша юзага эътибор
беринг.
6.2 Эшик жойини ўзгартириш
• Агар эшик дасталари жиҳоз эшигининг
олд юзасига ўрнатилган бўлса, жиҳоз
эшигининг очилиш йўналишини
ўзгартириб бўлмайди.
• Дасталарга эга бўлмаган моделларда
эшикнинг очилиш йўналишини
ўзгартириш мумкин.
• Агар жиҳозингиз эшигининг очилиш
йўналишини ўзгартириш мумкин бўлса,
очилиш йўналишини ўзгартириш
учун яқинингиздаги ваколатли сервис
марказига мурожаат қилинг.