Қайдлар:
• Жиҳозни ўрнатиш ва ундан
фойдаланишдан аввал ушбу
қўлланмани диққат билан ўқиб чиқинг.
Нотўғри фойдаланиш туфайли юз
берган зарарлар учун жавобгарликни
ўз зиммамизга олмаймиз.
• Жиҳозингиз ва фойдаланувчи
қўлланмасидаги барча кўрсатмаларга
амал қилинг ва келажакда юз бериши
мумкин бўлган муаммоларни ҳал
қилиш учун бу қўлланмани хавфсиз
жойда сақланг.
• Бу жиҳоз уйда фойдаланиш учун
ишлаб чиқарилган ва ундан фақат
уй шароитида ва кўрсатилган
мақсадларда фойдаланиш мумкин.
У тижорий мақсадларда ёки умумий
фойдаланиш учун тўғри келмайди.
Бундай фойдаланиш жиҳозга берилган
кафолатнинг бекор бўлишига олиб
келади ва компаниямиз кўрилган ҳар
қандай зарар учун жавобгар бўлмайди.
• Бу жиҳоз уйда фойдаланиш
учун ишлаб чиқарилган ва ундан
фақат озиқ-овқат маҳсулотларини
совитиш/сақлаш учун фойдаланиш
мумкин. Ундан тижорий ёки умумий
фойдаланиш мақсадларида ва/
ёки ноозиқ-овқат маҳсулотларини
сақлаш учун фойдаланиб бўлмайди.
Компаниямиз жиҳоздан нотўғри
фойдаланилиши туфайли юз берган
ҳар қандай зарар учун жавобгар
бўлмайди.