1.3 Фойдаланиш давомида
• Музлатиш камерали совитгични
узайтиргич орқали асосий электр
таъминот розеткасига уламанг.
• Шикастланган, ейилган ёки эски
вилкалардан фойдаланманг.
• Шнурни тортманг, букманг ёки
шикастламанг.
• Электрга улаш учун адаптер
ишлатманг.
• Бу жиҳоз катталар томонидан
фойдаланишга мўлжалланган.
Болаларнинг жиҳоз билан ўйнаши ёки
эшигига осилишига йўл қўйманг.
• Қўлингиз ҳўллигида электр шнури/
вилкасига тегманг. Бу қисқа туташув
ёки электр токи уришига олиб келиши
мумкин.
• Муз тайёрлаш бўлмасига шиша
бутилкалар ёки банкаларни
жойлаштирманг, чунки ичидаги
музлаганида портлаб кетиши мумкин.
• Совитгичга портловчан ёки ёнувчан
материалларни жойлаштирманг.
Таркибида юқори миқдорда спирт
бўлган ичимликларни музлатгич
бўлмасига вертикал ҳолатда
жойлаштиринг ва қопқоқлари зич
ёпилганига ишонч ҳосил қилинг.
• Муз тайёрлаш бўлмасидан муз олишда
унга тегманг. Муз туфайли совуқ
уриши ва/ёки кесиб олиш мумкин.
• Қўлингиз ҳўллигида музлатилган
маҳсулотларга тегманг. Музқаймоқ
ёки муз кубчаларини муз тайёрлаш
бўлмасидан олиниши биланоқ еманг.
• Эритилган маҳсулотларни қайта
музлатманг. Бу овқатдан заҳарланиш
каби саломатлик билан боғлиқ
муаммоларга олиб келиши мумкин.
Эски ва носоз совиткичлар
• Агар эски совиткич ёки музлатиш
камераси қулфли бўлса, уни ташлаб
юборишдан аввал қулфини синдиринг
ёки олиб ташланг, чунки болалар унинг
ичига қамалиб қолиши ва бу ҳалокатга
олиб келиши мумкин.
• Эски совиткичлар ва музлатиш
камераларида CFC ли изоляциялаш
материали ва совитиш воситаси
мавжуд. Шунинг учун ҳам эски
совиткичларингизни ташлаб
юбораётганда атроф-муҳитга зарар
етказмаслик учун эҳтиёт чораларини
кўринг.
CE Мувофиқлик баёноти
Биз маҳсулотларимизнинг тегишли
Европа Директивалари, Қарорлари ва
Регламентларига ҳамда ҳавола қилинган
стандартларда санаб ўтилган талабларга
жавоб беришини эълон қиламиз.
Эски жиҳозни чиқитга чиқариш
Жиҳоз ёки унинг қадоғидаги
белги бу маҳсулотни маиший
чиқинди сифатида ташлаб
юбормаслик кераклигини
билдиради. Бунинг ўрнига
уни электр ва электрон жиҳозларни
қайта ишлаш учун тегишли тўплаш
нуқтасига топшириш керак. Бу жиҳозни
тўғри чиқитга чиқариш орқали сиз бу
жиҳознинг нотўғри қайта ишланиши
туфайли атроф-муҳитга ва инсонлар
саломатлигига етиши мумкин бўлган
салбий оқибатларнинг олдини олишга
ёрдам берасиз. Бу жиҳозни қайта
ишлаш тўғрисида батафсил маълумот
олиш учун маҳаллий шаҳар ҳокимияти,
маиший чиқиндиларни тўплаш хизмати
ёки жиҳоз сотиб олинган дўконга
мурожаат қилинг.
Қадоқланиши ва атроф-муҳит
Қадоқлаш материаллари
машинангизни ташиш вақтида
юз бериши мумкин бўлган
шикастланишдан ҳимоя қилади.
Қадоқлаш материаллари экологияга
зарарсиз, чунки уларни қайта ишлаш
мумкин. Қайта ишланувчи материалдан
фойдаланиш хом-ашё материаллари
сарфини камайтиради ва чиқинди
миқдорини камайтиради.
Қайдлар:
• Жиҳозни ўрнатиш ва ундан
фойдаланишдан аввал ушбу
қўлланмани диққат билан ўқиб чиқинг.