1 ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР
1.1 Умумий хавфсизлик огоҳлантиришлари
Ушбу қўлланмани диққат билан ўқиб чиқинг.
ОГОҲЛАНТИРИШ: Жиҳоз корпусидаги ёки ички
қурилган тузилмадаги вентиляция тешикларини
очиқ ҳолда сақланг, тўсиқларни олиб ташланг.
ОГОҲЛАНТИРИШ: Муздан тушириш жараёнини
тезлаштириш учун ишлаб чиқарувчи томонидан
тавсия қилинганидан бошқа механик қурилмалар
ёки бошқа воситалардан фойдаланманг.
ОГОҲЛАНТИРИШ: Жиҳознинг озиқ-овқат
сақлаш бўлмалари ичида электр жиҳозлардан
фойдаланманг, улар ишлаб чиқарувчи томонидан
тавсия қилинган турда бўлган ҳоллар бундан
мустасно.
ОГОҲЛАНТИРИШ: Совитиш воситаси айланиш
схемасига зарар етказманг.
ОГОҲЛАНТИРИШ: Жиҳозни жойлатираётганда
электр кабели қисилмагани ёки шикастланмаганини
текширинг.
ОГОҲЛАНТИРИШ: Жиҳознинг орқасида кўп
розеткали узайтиргич ёки кўчма электр манбаи
жойлаштирилмасин.
ОГОҲЛАНТИРИШ: Жиҳознинг турғун
эмаслигидан келиб чиқадиган ҳар қандай
хавфларнинг олдини олиш учун у кўрсатмаларга
кўра қотирилиши керак.